воскресенье, 8 ноября 2015 г.
среда, 4 ноября 2015 г.
вторник, 15 сентября 2015 г.
Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг тарқалишининг асосий сабаб ва омиллари
-
Ислом динининг тарқалиши Яқин Шарқда араб давлатчилигининг шаклланиши ва ривожи билан узвий боғлиқдир. Бу жараён ислом дини таълимотларини тарқатиш билан чамбарчас олиб борилди.
VIII аср охири IX аср бошларига келиб араб халифалиги Шарқда энг кучли мамлакатга айланди. Хусусан, Мансур, Ҳорун ар-Рашид, Маъмун даврларида халифаликнинг марказий шаҳарлари бўлган Бағдод, Куфа ва Басра иқтисодий ҳамда маданий жиҳатдан энг ривож топган шаҳарлардан бирига айланди. Маданият, илм-фан тараққий этди. Бу ерда илм даргоҳлари вужудга келди, китоб кўчириш, араб тилига турли илмий китобларни ўгириш авж олди, махсус таржимонлар мактаби вужудга келди. Бу жиҳатдан, айниқса, Ҳорун ар-Рашид ва Маъмун даври муҳим аҳамият касб этади. Бу даврга келиб, дунёда биринчи илмий академия ташкил этилди.
Абу Ҳанифа имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит (80-150/699-767) асос солган Ҳанафий мазҳаби VIII аср ўрталарида, Куфа шаҳри – Ироқ диёри марказида унинг ҳаётлик чоғидаёқ ислом дунёсининг бир қанча мамлакатларида тарқалиб ривожланди. Мусулмонларнинг катта қисмини ўзига эргаштириб, аҳли сунна вал жамоа йўлининг энг катта мазҳабига айланди. Шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга ҳам Ҳанафийлик таълимоти етиб келган эди.
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (132-190ҳ)-(749-805м)нинг мумтоз шогирдларидан бири бўлмиш Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир ал-Бухорий (ваф.832м/й.) биринчи бўлиб, IX аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотларининг ҳақиқий тарғиботчиси сифатида ўз ватанида фаолият олиб борди. Бухоро шаҳрини Ҳанафийликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирди. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ фақиҳлар, жумладан, ўз даврида Ҳанафий мазҳабининг шайхи ва салоҳиятли вакили бўлган унинг ўғли Абу Ҳафс Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс юксак даражадаги фақиҳ мартабасига етганди. Абу Ҳафс Кабирнинг замондоши, ҳадис илмининг буюк имоми Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (в. 256 ҳ./ 870м.) «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» ва «Фиқҳул-Бухорий» асарлари фиқх фани ривожига катта ҳисса қўшди2.
Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул-фиқҳ ва ҳам фуруъул-фиқҳ бўйича муҳим, эътиборга молик асарлар ёзиб кетдилар. Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, кейинроқ «Садруш-шариа» Убайдуллоҳ ибн Масъуд ёзган «Танқийҳ ул-усул» номли китоб ва унга ёзилган «ат-Тавзийҳ» номли шарҳи юксак эътиборга лойиқдир.
Абул-Фазл Қазвинийнинг «Китобун-Нақз» асарида келтирилишича, XII асрларда Хуросон шаҳарларидан тортиб, Ўзганд, Самарқанд, Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг барча ҳудудларида аксарият аҳоли Ҳанафий мазҳабида бўлган.
XII-XIII асрларда Ўрта Осиёда фақиҳлар сони кўп бўлганлигини аллома Қазвиний «Жалолиддин Мункабирний (Мангуберди) сийрати» номли асаридан билиб олишимиз мумкин.
Ҳанафий мазҳабининг тарқалишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:
Биринчидан: ҳанафий мазҳабида ўз моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби билан жамиятда юз бериб турадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш имконияти бошқа мазҳабларга қараганда кенгроқдир. Бундай имконият шундан келиб чиқадики, Ҳанафий мазҳаби бирон масала бўйича насс (Қуръон ёки ҳадислар матни) мавжуд бўлмаса, қиёс ва унинг энг муҳим тури бўлмиш қиёси хафий, яъни ёпиқ ёки яширин қиёс (истеҳсон)га таяниб иш олиб боради, шунингдек, урф-одатга катта эътибор қаратади. Бундай услубдан фойдаланиш халқ учун ҳаётий муаммоларни шариат қоидаларига асосланиб ечишда беназир қулайликлар яратиб беради.
Иккинчидан: ҳанафийлик илмий асосларга таянган мазҳаб сифатида Аббосийлар буюк империясининг мазҳаби бўлиб келди. Ундан кейин Ғазнавийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Бобурийлар, шунингдек, Усмонийлар буюк империясида давлат мазҳабига айланиши унинг ривожи ва тарқалиши учун катта имкониятларни юзага келтирди. Ушбу давлатларда айниқса, Аббосийлар, Ғазнавийлар, Усмонийлар давлатларида суд тизими ривожланди. Аллома ибн Обиддин айтганларидек, уларнинг барча қозилари ва шайхул-исломлари Ҳанафий мазҳаби вакиллари бўлганлар.
Учинчидан: Шайх Маҳмудхон Тункий ёзган олтмиш жилдлик «Мажаъул-мусаннифийн» китобида зикр қилинишича, имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари 882 та бўлган. Унинг тўртта буюк шогирди: Абу Юсуф, Муҳамад ибн Ҳасан, Зуфар ва Абулҳасандан ташқари, уларнинг кўпчилиги Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон ҳудудларидан эдилар. Унинг баъзилари масалан, Усмон ал-Бустий ва бошқалари юксак илмий мақомга эга бўлиб, ушбу мазҳабни ёйиш йўлида катта хизмат кўрсатганлар. Улардан айримлари, жумладан, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан ҳамда Имом Зуфарлар энг салоҳиятли фақиҳлар сифатида унинг илмий услуби, ҳуқуқий қарашларини ёритиб, баъзан унга қарши фикру мулоҳазаларни ҳам билдирганлар.
Юқорида берилган қисқа маълумотлардан кўриниб турибдики, Ҳанафий мазҳаби Ўрта Осиё ва Мовароуннаҳр ҳудудида кенг кўламда тарқалган бўлиб, уларнинг жуда кўп йирик ва салоҳиятли вакиллари ва имомлари, ҳам эътиқод соҳасида, ҳам ҳуқуқ соҳаларида шу муҳитда камол даражасига етиб борганлар. Улар Ҳанафий мазҳабининг ҳуқуқий ва ақидавий асосларини ташкил этувчи имом Абу Ҳанифа асарларини чуқур ўрганганлар. Шунингдак унинг иқтидорли шогирдлари Шайбоний, Абу Юсуф қаламига мансуб «Зоҳирур-ривоя», «Китобул хирож» ва бошқа фиқҳий асарларга асосланган ҳолда ниҳоятда муҳим ҳуқуқий асарлар яратиб, мазҳабнинг гуллаб яшнашига ҳисса қўшиб кетган эканлар. Масалан, Ўрта Осиёнинг буюк фақиҳларидан саккизтаси «ал-Мабсут» номи билан фиқҳ илми соҳасида илмий асарлар ёздилар. Улардан Фахрул ислом ал-Паздавий Мабсути 11 жилдлик, Шайхул ислом Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Бухорий ал-Ҳанафий Мабсути 15 жилдлик, шамсул аимма ас-Сарахсий Мабсути 15 жилдлик бўлган.
Ҳанафий мазҳабида урф ва истеҳсон масалалари: Ҳанафий мазҳаби асосчиси имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳи) шариат ҳукмларини истинбот ва истихрож қилишда ўзига хос бир илмий услубга асос солди. Бу ҳақда Саҳл ибн Музоҳим: «Абу Ҳанифа ҳар доим энг ишончли ривоятларга таянган, одамларнинг ўзаро муносабатларини тўғри йўлга қўйишга уринган. У қиёсга асосланиб иш олиб борарди, қиёс ноқулай бўлганида истеҳсон (қиёси хафий)га ўтарди, у орқали ҳам муаммо ўз ечимини топмаса, халқ орасида амалда бўлган урф-одатга мурожаат қиларди», - деганлар.
Урф – инсонлар одатланган ва ҳаётлари давомида амал қилиб келаётган сўз ва амаллардир. Одат ҳам худди шу маънода ишлатилади. Урф-одат Ислом ҳуқуқшунослигида, айниқса, имом Абу Ҳанифа мазҳабларида катта аҳамиятга эгадир. Урф икки қисм – урфи саҳиҳ ва урфи фосидга бўлинади.
Урфи саҳиҳ – бу шариат аҳкомларига мувофиқ келадиган сўз ёки амалларбўлиб улар инсонларга ҳеч қандай зарар келтирмайди. Масалан: кексалар ўзларининг фарзанди бўлмаган ёш болаларни ўғил бўлсин ёҳуд қиз «болам» деб айтишади. Улар ўша фарзандга хушхулқлилик билан шундай деб мурожаат қиладилар. Бунинг шариатга ҳеч қандай зид тарафи йўқ. Шунингдек, зарарли оқибатларга ҳам олиб келмайди.
Урфи фосид – бу шариат аҳкомларига номувофиқ келмайдиган сўз ёки амал бўлиб, оқибатда инсонларни эътиқодларига ва охиратларига зарар келтиради. Масалан: инсонлар антиқа бир нарсани кўрганларида чўп синдириб қўйиш керак, дейишади. Бу сўз мўътабар китобларда келмаган, асоссиздир.
Урф шариат манбаларидан деб эътибор қилиниши учун шариат аҳкомларига мувофиқ бўлиши лозимдир.
Урфни манба сифатида эътироф этиш учун яна:
- Оммавий урф, яъни жамиятдаги аҳоли орасида кенг тарқалган бўлиб, кўпчилик ундан хабардор бўлиши;
- Ҳукмлар жорий қилинаётган вақтда мавжуд бўлишига эътибор берилди.
Чунки урф-одатлар асрлар ва авлодлар алмашинуви жараёнида сайқалланиб, ривожлантириб борилмаса йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шариат эса, жамиятдаги йўқ бўлиб кетган урфларни эътиборга олмайди.
Ислом ҳуқуқининг асосий манбаси Қуръонда олди-сотти битимига доир бир-икки оятдан бошқа насс мавжуд эмас. Ҳадис китобларида ҳам бу соҳага тегишли ҳадислар сони 20 дан ошмайди. Шундай бўлса ҳам, бугун фиқҳ китобларида бу соҳа бўйича минглаб масалани кўриш мумкин. Бунинг сабаби шундаки, Пайғамбаримиз (с.а.в) замонларида улуслараро муомалалар урф-одат асосида тартибга солинган. Ул Зот кўпинча урфни қабул қилиб, янги ҳукм жорий қилмасдилар.
Истеҳсон – луғатда бирор нарсани яхши деб билиш. Шунингдек, гарчи бировлар наздида ёмон бўлса-да, инсон ўзи хоҳлаб ва мойил бўлган нарсага ҳам ишлатилади. Истилоҳда эса, қиёси жалий (қиёси зоҳир – очиқ қиёс) доирасидан чиқиб, унга қарши бўлган ҳукмни танлаб олишдир.
Истеҳсон бир неча кўринишда бўлади. Улардан:
- шаръий далиларга асосланган истеҳсон. Масалан: келишув вақтида сотувчининг қўлида бўлмаган нарсани сотиш ёки сотиб олиш мумкин эмас. Бу умумий қоидалардан бири бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дедилар: «Ким олдиндан савдо битимини тузса, миқдорини, вазнини ҳамда муддатини белгилаб битим тузсин».
Ушбу шаръий далил асосида «Салам келишуви» юзага келди. Масалан: ҳали пишмаган мевани олдиндан сотиш. Шунингдек, олувчи молни кўрмасдан сотиб олганда, кўрганидан кейин бирор айби борлиги билиниб қолса, келишувни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлиши.
- Ижмоъга асосланган истеҳсон. Масалан: бирор нарсани ясаб бериш учун қилинадиган келишувлар. Уста ўзида бўлмаган нарсани сифатларини айтиб нархини ҳам келишиб олади. Аслида бу келишув ботил деб эътибор қилиниши керак. Аммо бу масала уламолар ўртасига ташланганида бирор киши эътироз билдирмади. Чунки асл қоида асосида ҳукм қилиш инсонларга қийинчилик туғдиради. Шу боис уни жоизлигига ҳукм қилганлар.
- Урфга асосланган истеҳсон. Масалан: китоб, идиш ва шу каби нарсаларни вақфга айлантириш. Аслида эса, фақатгина кўчмас мулкларгина вақф деб эътибор қилишини керак. Бу каби кўчадиган мулкларни вақфга айлантириш урфга асосланиб жоиз деб эътибор қилинади.
- Заруратга асосланган урф. Масалан: қудуққа бирор нажосат тушиб кетганда, қудуқдаги сувнинг миқдорини олиб ташлаш билан уни поклаш. Кийимга нажосат текканида афв миқдорини эътиборга олиш. Бу каби масалалар зарурат юзасидан жоиз деб эътибор қилинади.
- Маслаҳатга асосланган истеҳсон. Масалан, кўпчиликнинг моллари бир кишига топширилган. Жавобгарликни ўз бўйнига олган киши молни асраб авайлаб айтилган манзилга етказиб бериши керак. Аммо молга бирор талофат етиб қолди. Етказилган зарарни ким қоплайди? Мусулмонлар орасида илмга бўлган эътибор сусайганини, масъулиятни ҳис қилмай қўйганларини, хиёнат ва алдамчилик авж олганини инобатга олиб, кўп фақиҳлар жавобгарликни бўйнига олган киши тўлайди, деганлар.
- Қиёси хафийга асосланган истеҳсон. Масалан: йиртқич қушлар ичган идишдаги сув қолдиғи пок бўлиб, улар сув ичган идиш нажосат деб эътибор қилинмайди.
Аксар усул уламолар истеҳсонни шаръий далил деб эътибор қиладилар. Уламолар истеҳсон асосида қилинган ҳукмни, истеҳсон асосида чиқарилган ҳукм эмас, балки шаръий далил асосида чиқарилган ҳукм, дейишни афзал биладилар. Аммо уни истеҳсон деб номланиши истелоҳда ундан бошқа сўз бўлмагани учун ишлатилган[2].
Шу ўринда, Ҳанафий мазҳаби халқимиз ҳаётига чуқур сингишида қандай омиллар сабаб бўлди, деган ўринли савол туғилиши табиий. Ҳанафийлик бу ҳудудда мустаҳкам ўрнашишига, бу ҳудудда яшайдиган халқларнинг исломдан олдин ҳам маданий ҳолатда яшаганликларини асосий сабаблардан бири, деб айтиш мумкин. Марказий Осиёда маданият, санъат, давлатчилик ва бошқа мустаҳкам жамият асослари олдиндан мавжуд бўлган. Халқларнинг маданий ҳаётлари ва савияларига тўлиқ мос келадиган мазҳаб, уларнинг ҳаётларидан мустаҳкам ўрин олиши табиийдир.
Хулоса қилиб айтганда, юртимиз ҳали ислом дини Ўрта Осиёга кириб келишидан олдин ҳам дунё маданияти ва тамаддунининг муҳим марказларидан бири бўлиб келган. Аждодларимиз исломни қабул қилганларидан сўнг, ўзларининг маданий ҳаётларига муносиб бўлган ҳанафийлик мазҳабини танлаганлар. Агар бу мазҳаб қонун-қоидалари халқнинг савияси ва ҳаёт тарзлари талабларига жавоб бермаганида эди, бу қадар мустаҳкам сингиб кетмаган ва бу юртдан бунчалик кўп алломалар етишиб чиқмаган бўлар эди. Юртимиздан етишиб чиққан фақиҳларнинг деярли барчаси ҳанафий мазҳаби уламоларидир. Муҳими шундаки, улар бутун ислом дунёси эътироф этадиган ва ҳанафий мазҳабида ҳар бир сўзи ва фатвоси эътиборли бўлган олимлардир.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек: «Бизнинг мусулмончилигимиз, Аллоҳга, динимизга муносабатимиз баъзи миллий қадриятларимизда ҳам яққол кўринадики, ҳар бир мусулмон юртдошимиз уларга беихтиёр риоя қилади. Энг муҳими, биз бу ишларни намойиш етиш учун эмас, иймонимиз, эътиқодимиз амри билан адо этамиз»[3].
Демак, Ҳанафий мазҳаби қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди. Чунки, жамиятимизнинг қайси бир жабҳасини олиб қарасак ҳам, албатта Ҳанафий мазҳабига қайсидир бир тарафдан боғлиқлик жиҳати бор. Биз шуни аниқ қилиб айта оламизки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимиздадир!
[1] Абдулҳаким Шаръий Жузжоний. Ислом ҳуқуқшунослиги, Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. “Тошкент ислом университети” наширёти, 2002,175.
[2] الدكتور عبد الكريم زيدان .الوجيز في أصول الفقه. بيروت-لبنان: مؤسسة الرسالة – 2003 م 230-235 ص.
[3] Зиёдов.А. “Ислом зиёси ўзбегим сиймосида” – Т. «Тошкент ислом университети» нашриёти 2001, 240.б.
Ш.Сетирзаев,
«Муҳаммад ал-Беруний» номли мадраса талабаси
пятница, 29 ноября 2013 г.
четверг, 28 ноября 2013 г.
четверг, 21 ноября 2013 г.
вторник, 19 ноября 2013 г.
Хиндистоннинг буюк уламолари
Хиндистоннинг буюк уламолари
http://husain69.blogspot.com/2012/03/thanwi.html#more Ашраф Али Таханави (р.а) хаёти ва ижоди
Маулан АШРАФ ALI Thanwi [1280 - 1362 AH] Hakimul Ummat Хазрат Маулана Ашраф Али Thanwi (19август1863) 1280 йилнинг 5 раббиусани ойида Тана Бхаван кишлогида дунёга келди. Ёш вактидан бошлаб яхши тарбия ланиб вояга етди.Унинг отаси хусаинни яхши таълим олишида ва укасини тартибли ва яхши хулкли булишида жон куйдирди.Ёшлигидан намозга ихлоси бор эди Уйин пайтида хам намозни кадрлар эди .Масалан дустларини оёк кийимларини бир катор килиб ойк кийимлар намоз укимокда деб хурсанд болар эди .У вааъз (лекция) укишни яхши курар эди .Дуконга боришда хам вакт топса мачитга кириб хутбани эшишга шошар эди .У 12 ёшдан намоз .тахажжуд ва бошка вазифаларни бажариб бошлаган У зотнинг дастлабки узтози бири Мавлоно Фатех Мухаммад (Р.А) булиб бош лангич талимни узотдан урганган .Асосий илмларни тогаси Мавлоно Фатех Мухаммад (Р.А) ургангандан сунг 19 20 ёшидан Девбандда давом килдирди .Студентлик пайтидан бошлаб узининг акли ва фаросати блан бошкалардан нихоятда ажралиб турди У вактини хеч качон бехуда уйинлар ва кизикишларга сарфламади .Илмга булган иштиёки ута кучли эди . Дарс вактида тушинмай колган ерлари болса дутлари тахоратга кетган пайтда хам устозидан сураб олар эди .Устозлари уша даврнинг энг илмли ва обрули инсонлари эди Улардан бири Мухаммед Якуб маулана Сахаб (RA),дан рухий ва илм ий тамондан куп сабок олди Ашраф Али (Р,А) устозларидан Кари Мухаммед Абдулла Сахеб Muhajir Макки дан кироъат сирларини ургангандан сунг тингловчиларни устоз ва шогирдни ажратолмайдиган холга етди .У зотнинг оталари хазрат Абдулхак сохиб эди .Оиълада 3та бола эди. Узларининг фарзанди булмаган 1884 йилда Дарул Улюм Deoband ни битказган У зотнинг айтишича битириш маросимида укув юрти асасчиларидан бири Рашид Ахмад Gangohi , га илм зурлигини айтишган ва у кийин саволлар билан синаб курган ва койил колган экан Укишни битириб 14 йил Канпурда дарс берганлар Шогирдларин дан куйдагилар 1 Абдул Хай Арифи 2 Кари Мухаммад Тайип Касими,(, Dar al- ‘Ulum Deoband ни асосчиси Мухаммад Касим Nanotvi, ни невараси " дар - Аль - ‘Ulum Deoband да 50 йил , 1930 йил бошларидан то н 1980 йилгача директорлик килган ) 3 Maseehullah Хан Sherwani 4 Мухаммад Шафи Усмани, 5 Абдул Бари-Надви 6 Сулайман-Надви,7 Мухаммед Ильяс Аль-Kandhlawi,(Таблиги Джамаат" асосчиси )8 Абдул-Салам 9 Ахмед Хан Thanwi 4 июль1943 йилда.Thāna Bhāwan да оламдан утган . Дафн маросимида жияни Зафар Ахмад Uthmānī, иштирок этган ' ишк-e-Bāzān.кабристонига дафн килинган.
Маулан АШРАФ ALI Thanwi [1280 - 1362 AH] Hakimul Ummat Хазрат Маулана Ашраф Али Thanwi (19август1863) 1280 йилнинг 5 раббиусани ойида Тана Бхаван кишлогида дунёга келди. Ёш вактидан бошлаб яхши тарбия ланиб вояга етди.Унинг отаси хусаинни яхши таълим олишида ва укасини тартибли ва яхши хулкли булишида жон куйдирди.Ёшлигидан намозга ихлоси бор эди Уйин пайтида хам намозни кадрлар эди .Масалан дустларини оёк кийимларини бир катор килиб ойк кийимлар намоз укимокда деб хурсанд болар эди .У вааъз (лекция) укишни яхши курар эди .Дуконга боришда хам вакт топса мачитга кириб хутбани эшишга шошар эди .У 12 ёшдан намоз .тахажжуд ва бошка вазифаларни бажариб бошлаган У зотнинг дастлабки узтози бири Мавлоно Фатех Мухаммад (Р.А) булиб бош лангич талимни узотдан урганган .Асосий илмларни тогаси Мавлоно Фатех Мухаммад (Р.А) ургангандан сунг 19 20 ёшидан Девбандда давом килдирди .Студентлик пайтидан бошлаб узининг акли ва фаросати блан бошкалардан нихоятда ажралиб турди У вактини хеч качон бехуда уйинлар ва кизикишларга сарфламади .Илмга булган иштиёки ута кучли эди . Дарс вактида тушинмай колган ерлари болса дутлари тахоратга кетган пайтда хам устозидан сураб олар эди .Устозлари уша даврнинг энг илмли ва обрули инсонлари эди Улардан бири Мухаммед Якуб маулана Сахаб (RA),дан рухий ва илм ий тамондан куп сабок олди Ашраф Али (Р,А) устозларидан Кари Мухаммед Абдулла Сахеб Muhajir Макки дан кироъат сирларини ургангандан сунг тингловчиларни устоз ва шогирдни ажратолмайдиган холга етди .У зотнинг оталари хазрат Абдулхак сохиб эди .Оиълада 3та бола эди. Узларининг фарзанди булмаган 1884 йилда Дарул Улюм Deoband ни битказган У зотнинг айтишича битириш маросимида укув юрти асасчиларидан бири Рашид Ахмад Gangohi , га илм зурлигини айтишган ва у кийин саволлар билан синаб курган ва койил колган экан Укишни битириб 14 йил Канпурда дарс берганлар Шогирдларин дан куйдагилар 1 Абдул Хай Арифи 2 Кари Мухаммад Тайип Касими,(, Dar al- ‘Ulum Deoband ни асосчиси Мухаммад Касим Nanotvi, ни невараси " дар - Аль - ‘Ulum Deoband да 50 йил , 1930 йил бошларидан то н 1980 йилгача директорлик килган ) 3 Maseehullah Хан Sherwani 4 Мухаммад Шафи Усмани, 5 Абдул Бари-Надви 6 Сулайман-Надви,7 Мухаммед Ильяс Аль-Kandhlawi,(Таблиги Джамаат" асосчиси )8 Абдул-Салам 9 Ахмед Хан Thanwi 4 июль1943 йилда.Thāna Bhāwan да оламдан утган . Дафн маросимида жияни Зафар Ахмад Uthmānī, иштирок этган ' ишк-e-Bāzān.кабристонига дафн килинган.
http://husain69.blogspot.com/2012/03/thanwi.html#more Ашраф Али Таханави (р.а) хаёти ва ижоди http://vk.com/public57965430
Ёзган китобларидан куйдагилар 1 Араб тилидаги Sabq аль-Fi ghayat nasaq Аят аль-Анвар аль-Wujud, Аль-Таджалли ва-л-Азим, Hawashi Тафсир аль-Баян Корана, Taswir аль-muqatta'at, Аль-Talkhisat аль-' ашар, Mi'at durus, Аль-Khutab аль-ma'thura, Wujuh аль-Mathani, Ziyadat, Джами 'аль-Атар, и Ta'yid аль-Хакика. 2 Форстилидаги Маснави зер-о бам, Ta'liqat-е фарси, "Aqa'id baniy-е kalij. Хаммаси 1000 дан зиёд китоб ёзган олим 2 аси рус тилида 1 таси урду тилида куйилган блогда бошкалари хам бор купи урду тилида иншооллох 2кисмини куйдик http://husain69.blogspot.ru/2013/09/hayatul-muslimeen-2_7803.html Яна бир китоби ** Имоннинг кисмлари **жуда керакли китоб http://husain69.blogspot.ru/2013/09/by-ali-thanwi.html Навбатдагиси **Ислом ва Имон** http://husain69.blogspot.ru/2013/09/blog-post_4779.html Навбатдиги китоби **Илмни зарурлигини исботи **http://husain69.blogspot.ru/ Ассалому алайкум Ашраф али таханави нинг навбатдаги китобчаси Сараланган маслахатлари Hakimul Ummat Hadhrat Маулана Ашраф Али Thanvi Ra
http://husain69.blogspot.ru/2013/10/hakimul-ummat-thanvi-hadhrat-.htmlhttp://husain69.blogspot.ru/ Malfoozat: Анекдоты и Цитаты из Гуссейн Thanwi (РА) 1 Жума ва хайит намозлари тугрисида http://husain69.blogspot.ru/2013/10/jummah-thanvi-rahmatullah.html Jummah и Ид Салах Маулана Ашраф Али Thanvi Rahmatullah алейхи 2 Киёмат . Жаннат ва Дузах хакида http://husain69.blogspot.ru/2013/10/qiyamah-jahanum-thanvi-rahmatullah.html 1 Эхсон ва садака хакида http://husain69.blogspot.ru/2013/10/blog-post_4535.html
понедельник, 11 ноября 2013 г.
ГЕНЕРАЛЬНОГО ПЛАНА ГОРОДА ХИВЫ НА ПЕРИОД ДО 2030 ГОДА
ОБ УТВЕРЖДЕНИИ ГЕНЕРАЛЬНОГО ПЛАНА ГОРОДА ХИВЫ НА ПЕРИОД ДО 2030 ГОДА
ПОСТАНОВЛЕНИЕ
КАБИНЕТА МИНИСТРОВ
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
15.05.2013 г.
N 131
генерального плана города Хивы
Приложение N 2. Основные технико-экономические
показатели генерального плана города Хива
Приложение N 3. Мероприятия по разработке
и утверждению проекта городской черты города Хивы
суббота, 5 октября 2013 г.
Imom Ismoil al-Buxoriy AL-ADAB AL-MUFRAD
Imom Ismoil al-Buxoriy
AL-ADAB AL-MUFRAD
Al-adab al-mufrad

Muallif: Imom al-Buxoriy
Hajmi: 630 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
AL-ADAB AL-MUFRAD
Al-adab al-mufrad
Muallif: Imom al-Buxoriy
Hajmi: 630 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Online o'qish
MUNDARIJA
Ota-onaga e’tibor, hurmat: 1-24 boblar
Qarindoshchilik, silayi rahm: 25-38 boblar
Tarbiya, mehr va oqibat: 39-54 boblar
Qo'shnichilik: 55-70 boblar
Karam, yaxshilik qilish: 71-72 boblar
Yetimni tarbiya qilish: 73-81 boblar
Qo'l ostidagilarga yaxshi munosabat haqida: 82-107 boblar
Yaxshilik va o'zaro yordam: 108-123 boblar
Ochiqyuzlilik, tabassum va hazil: 124-127 boblar
Maslahat va mashvarat: 128-130 boblar
O'zaro muhabbat va yaxshi xulq: 131-135 boblar
Saxiylik, baxillik va qizg'anchiqlik: 136-141 boblar
Ko'ngil shodligi, la'nat va duoibad: 142-149 boblar
Gap tashuvchilik: 150-152 boblar
Maqtash va e'zozlash: 153-158 boblar
Ziyoratning fazilati: 159-161 boblar
Kishi sevgani bilan birgadir: 162 bob
Yoshi ulug'larni hurmatlash, kichiklarni izzatlash: 163-173 boblar
Maxluqlarga marhamatli bo'lish: 174-178 boblar
Odamlar orasida yaxshilik tarqatish: 179-185 boblar
Nasablar, qavmni sevish: 186-187 boblar
Araz va adovat: 188-192 boblar
Salomlashish, maslahat, o'rnak: 193-196 boblar
Makr, aldov, so'kinish: 197-202 boblar
Aybni yuziga aytish, tuhmat, mazax: 203-206 boblar
Isrofgarlik: 207-208 boblar
Turar-joylarni ta'mirlash, binolar 209-216 boblar
Muloyimlik va nazokat: 217-221 boblar
Molni tejash, zulm: 222-225 boblar
Kasalni ko'rish, bemorlik: 226-246 boblar
Yaxshi ko'rish, takabburlik, o'ch olish: 247-252 boblar
Qahatxchilik, tajribalar, ittifoq: 253-256 boblar
Aka-uka tutinish va islomiy ittifoq: 257-258 boblar
Rahmat va baraka: 259-264 boblar
Sir saqlash, halimlik, zulm va haddan oshish: 265-268 boblar
Hadyani qabul qilish va hayo: 269-271 boblar
Duo va salovat: 272-304 boblar
G'iybat qilish: 305-308 boblar
Mehmondorchilik 309-317 boblar
Yaxshi va yomon xulqlar, holatlar: 318-353 boblar
Ismlar, kunyalar va laqablar: 354-378 boblar
Adab haqida: 379-380 boblar
She'rlar va shoirlar: 381-387 boblar
Gapirish va masxara: 388-395 boblar
Yaxshi axloqlar, zulm va adovat: 396-405 boblar
Tabiat hodisalari: 406-408 boblar
Shumlashish: 409-414 boblar
Aksirish va esnash, tik turish, o'tirish: 415-439 boblar
So'rashish, quchoqlashish, o'pish: 440-447 boblar
Salomlashish: 448-481 boblar
Hijob oyati, mahram vaqt: 482-485 boblar
Izn so'rash: 486-512 boblar
Zimmiy, ahli kitob va mushriklarga salom: 513-523 boblar
Maktub yozish: 424-533 boblar
O'tirish va yotish odoblari: 534-576 boblar
Uyqu va uxlash odobi: 577-594 boblar
Xatna va boshqa marosimlar: 595-606 boblar
Gigiyena: 607-608 boblar
Qimor va nard: 609-617 boblar
Turli mavzular: 618-645 boblar
четверг, 26 сентября 2013 г.
Qur'oni karim ma'nolari tarjimasi. Alouddin Mansur
QUR'ONI KARIM
MA'NOLARI TARJIMASI
Tarjimon va izohlar muallifi: Alouddin Mansur
Qur'oni karim ma'nolari tarjimasi. Alouddin Mansur
Mutarjim: Alouddin Mansur
Hajmi: 1,84 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Online o'qish
SURALAR RO'YXATI
1.Fotiha
2.Baqara
3.Oli Imron
4.Niso
5.Moida
6.An’om
7.A’rof
8.Anfol
9.Tavba
10.Yunus
11.Hud
12.Yusuf
13.Ra’d
14.Ibrohim
15.Hijr
16.Nahl
17.Isro
18.Kahf
19.Maryam
20.Toha
21.Anbiyo
22.Haj
23.Mu'minun
24.Nur
25.Furqon
26.Shu’aro
27.Naml
28.Qasas
29.Ankabut
30.Rum
31.Luqmon
32.Sajda
33.Ahzob
34.Saba’
35.Fotir
36.Yosin
37.Soffat
38.Sod
39.Zumar
40.G’ofir
41.Fussilat
42.Sho’ro
43.Zuxruf
44.Duxon
45.Josiya
49.Ahqof
47.Muhammad
48.Fath
49.Hujurot
50.Qof
51.Zoriyot
52.Tur
53.Najm
54.Qamar
55.Rahmon
56.Voqea
57.Hadid
58.Mujodala
59.Hashr
60.Mumtahana
61.Sof
62.Jum’a
63.Munofiqun
64.Tag’obun
65.Taloq
66.Tahrim
67.Mulk
68.Qalam
69.Haaqqa
70.Maorij
71.Nuh
72.Jin
73.Muzzammil
74.Muddassir
75.Qiyomat
76.Inson
77.Mursalot
78.Naba'
79.Nazi’at
80.Abasa
81.Takvir
82.Infitor
83.Mutoffifin
84.Inshiqoq
85.Buruj
86.Toriq
87.A’lo
88.G’oshiya
89.Fajr
90.Balad
91.Shams
92.Layl
93.Zuho
94.Sharh
95.Tiyn
96.Alaq
97.Qadr
98.Bayyina
99.Zalzala
100.Odiyat
101.Qori’a
102.Takosur
103.Asr
104.Humaza
105.Fil
106.Quraysh
107.Mo’un
108.Kavsar
109.Kofirun
110.Nasr
111.Masad
112.Ixlos
113.Falaq
114.Nos
Подписаться на:
Сообщения (Atom)














